Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Голубика фойдали,даромадли ва экспортбоп маҳсулот

Голубика фойдали,даромадли ва экспортбоп маҳсулот
Сўнгги йилларда жаҳон бозорида голубика мевасига бўлган талаб ортиб бормоқда, бу эса кўплаб мамлакатларда уни етиштириш ва экспортининг ўсишига туртки бермоқда. Глобал ахборот тармоғидан олинган маълумотларга кўра голубиканинг жаҳон бозоридаги савдоси 200 миллион еврони ташкил қилган бўлса, 2020-йилда бу кўрсаткич 500 миллион еврога етган. Таҳлилларга кўра голубика савдосининг йиллик ўсиш суръати 14 фоизни ташкил этмоқда. Бироқ аниқ рақамлар ҳар йили ўзгаради чунки голубика бозорида янги иштирокчилар сафи кенгаймоқда. АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (УСДА) ҳисоботига кўра, 2025-йилга келиб жаҳон бозорида голубика экспорти қиймати 3 миллиард АҚШ долларига етиши мумкин. Шундай қилиб, кўк мева экспорти жаҳон бозорида барқарор ўсишни кўрсатмоқда, ишлаб чиқариш ҳажми ортиб, етказиб бериш географияси кенгаймоқда. Голубика етиштиришда топ 10 талик давлатлар рўйхатидан АҚШ, Канада, Полша, Германия, Мексика, Испания, Перу, Чили, Хитой ва Австралия ўрин олган. Беларусда ҳам сўнгги йилларда голубика мевасини етиштириш сезиларли даражада ривожланмоқда. Мамлакатнинг иқлим шароити ва унумдор тупроқлари ушбу мева етиштириш учун қулай имкониятлар яратади. Мамлакатда йиллик голубика ҳосили 1000 тоннадан ошади. Асосий етиштириш ҳудудлари Брест, Гродно ва Минск вилоятларидир. Асосий экспорт бозорлари Россия ва Европа мамлакатлари киради. 2023-йилда кўк мева экспорти ҳажми 500 тоннага етди. Бу эса 2022-йилга нисбатан 20% ўсишни кўрсатади. Беларус голубикаси юқори сифат ва экологик тозалиги билан ажралиб туради, бу эса уни халқаро бозорда рақобатбардош қилади. Мамлакатда кўк мева етиштиришда замонавий технологиялар қўлланилиб, маҳсулотнинг сифатини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги вақтда Беларус ва Ўзбекистон ўртасида голубика етиштириш бўйича ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилмоқда. 2023-йилда ўзаро ҳамкорлик доирасида Миллий марказ тизимидаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ва Берларусдаги “Ягодка” фермер хўжалиги ўртасида голубика кўчатларини етиштириш йўлга қўйилди. Ушбу мақсадда 35 минг туп голубика кўчати олиб келиниб, илмий муассасанинг тажриба хўжалигида парвариш қилинмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.