Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Гоогле билан ҳамкорлик янги босқичда: Ўзбекистонда АИ, рақамли хизматлар ва янги авлод кадрлари экотизими яратилади

Гоогле билан ҳамкорлик янги босқичда: Ўзбекистонда АИ, рақамли хизматлар ва янги авлод кадрлари экотизими яратилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Гоогле компанияси висе-президенти Каран Бхатия билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон ва Гоогле ўртасидаги технологик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, Ўзбекистонда ЁуТубе монетизациясини ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди. Биз сўнгги йилларда шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш ва рақамли тўловлар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштирдик. Бунинг натижасида Ўзбекистонда халқаро тўлов тизимларидан эркин фойдаланиш учун кенг йўл очилмоқда,- дейди Администрация раҳбари. Бугун бу ҳамкорлик оддий рақамли хизматлар доирасидан анча кенгайиб, Ўзбекистоннинг ИТ салоҳиятини ошириш ва Марказий Осиёда технологик марказ сифатидаги имкониятларини кенгайтиришга қаратилган стратегик йўналишга айланмоқда. Бу ҳамкорликнинг энг муҳим натижалари қуйидаги йўналишларда намоён бўлади: Гоогле Пай Ўзбекистонда ишга тушади Виса ва Мастеркард карталари учун Гоогле Пай хизматини йўлга қўйиш режалаштирилган. Ўзбек тили Гоогле Геминиъга интеграция қилинади Гоогле Клоуд Гемини платформасида ўзбек тилини қўллаб-қувватлаш маҳаллий тилдаги АИ ечимларини яратиш учун янги имкониятлар очади. БигҚуерй ва Датаплех каби технологиялар эса иқтисодиёт тармоқларида катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш бўйича пилот лойиҳаларда қўлланилади. Киберхавфсизлик ва рақамли кадрлар Гоогле технологиялари асосида миллий киберхавфсизлик йўналишида мутахассислар салоҳиятини ошириш, янги ўқув дастурлари ва халқаро сертификатлаш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Ўзбекистон кадрлари Гоогле экотизимига кириб бормоқда Коурсера орқали Гооглеънинг «Инсон + АИ» курсларида 737 мингдан зиёд фойдаланувчи таълим олган ва сертификатларга эга бўлган. Шунингдек, ҳар йили 25 нафар талабани Гоогле офисларида стажировкага юбориш режалаштирилган. Энг муҳими, ҳамкорлик стартапларни қўллаб-қувватлаш, хакатонлар ўтказиш, таълим ва АИ бўйича мутахассислар тайёрлаш орқали маҳаллий ИТ экотизимини ривожлантиришга қаратилган. Гоогле билан ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистонда технологияни шунчаки истеъмол қилишдан уни яратиш, мослаштириш ва экспорт қилишга ўтиш учун янги имкониятлар очмоқда. Компания билан жуда кўп йўналишда ҳамкорлик қилиш имконияти бор. Олдимизда эса катта ва муҳим вазифалар турибди,- деб таъкидлади С.Мирзиёева. https://t.me/Rasmiy_axborot_official

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.