Ғўза биотехнологиясида янги илмий изланишлар

"Ўзбекистон" телеканалида ғўза биотехнологиясига бағишланган махсус кўрсатув эфирга узатилди.
Унда Миллий марказ тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан ғўза биотехнологияси йўналишида олиб борилаётган илмий изланишлар, янги ёндашувлар ва тадқиқотлар ҳақида сўз юритилди.
Ғўза селексияси ва уруғчилигида замонавий биотехнологик усулларни қўллаш, илмий тадқиқотларни амалиёт билан уйғунлаштириш борасидаги ишлар кўрсатувда атрофлича ёритилган.
Кўрсатувни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе