Ғўза селексиясида янги босқич: тезлаштирилган селексия платформаси таклиф этилди

Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Аброржон Қурбонов ва маҳаллий ҳамда хорижий олимлар ҳамкорлигида ғўза селексиясини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган илмий мақола нуфузли халқаро “Фронтиерс ин Плант Скиенке” журналида чоп этилди.
“Спеед бреединг ин упланд коттон (Госсйпиум ҳирсутум Л.): скиентифик фоундатионс анд интегратед имплементатион оф а нехт-генератион коттон бреединг платформ” номли мақола Скопус халқаро илмий-маълумотлар базасида Қ1 кварталга кирувчи “Фронтиерс ин Плант Скиенке” журналининг Плант Бреединг йўналишида эълон қилинган.
Мақолада ғўзанинг янги навларини яратиш жараёнини тезлаштиришга қаратилган “Спеед Бреединг” — тезлаштирилган селексия ёндашувининг илмий асослари ва уни замонавий технологиялар билан уйғунлаштириш имкониятлари кенг таҳлил қилинган.
Муаллифлар ғўза селексиясида авлодлар алмашинувини тезлаштириш учун махсус ЛЕД ёритиш ва фотопериод режимлари, ҳарорат ва озиқланиш шароитларини оптималлаштириш, етилмаган эмбрионларни қайта тиклаш технологияси каби усулларни қўллашни таклиф этади.
Шунингдек, мақолада молекуляр маркерлар асосида танлаш (МАС), геном селексияси (ГС), КРИСПР каби геном таҳрирлаш технологиялари, юқори самарали фенотиплаш ҳамда сунъий интеллект имкониятларини тезлаштирилган селексия жараёни билан интеграция қилиш масалалари ёритилган.
Тадқиқотнинг муҳим жиҳатларидан бири — мазкур технологияларни алоҳида-алоҳида қўллаш эмас, балки уларни ягона янги авлод ғўза селексияси платформаси сифатида бирлаштириш консепсиясининг илгари сурилганидир.
Муаллифлар ушбу ёндашув орқали ғўзанинг селексия жараёнини янада жадаллаштириш, қисқа муддатларда истиқболли генотипларни аниқлаш ва иқлим ўзгариши ҳамда ресурслар чекланган шароитларга мос, юқори ҳосилдор ва сифатли янги навларни яратиш имкониятларини кенгайтиришни кўзда тутади.
Мазкур илмий иш Ўзбекистон ғўза селексиясида замонавий биотехнологиялар, геномик ёндашувлар ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш учун муҳим илмий асос бўлиб
хизмат қилиши мумкин.
Мақолани тўлиқ шаклда ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин:
Фронтиерс ин Плант Скиенке — илмий мақола
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе