Ғўзани томчилатиб суғориш технологиясининг афзалликлари

Томчилатиб суғориш усулининг афзалликлари:
– эгат орқали суғоришга нисбатан 40-50% гача суғориш суви тежалади;
– сувнинг филтрация ва буғланиш орқали исроф бўлиши кескин камаяди;
– сув оқовага чиқмайди, ирригация эрозияси кузатилмайди ва тупроқ эгат бўйлаб бир текисланади;
– пахтадан қўшимча 7-10 с/га гача ҳосил олиш имконияти яратилади.
Томчилатиб суғориш усулининг айрим камчиликлари ва бартараф этиш бўйича тавсиялар:
– қурилиш-монтаж ишларида фақат сифатли маҳсулотлардан фойдаланиш ва эксплутация (ғўзани суғориш) жараёнида доимий назорат ўрнатиш;
– бегона ўт босган майдонларда танлаб таъсир этувчи гербицидларни сув билан бирга қўллаш;
– далада экин тури ўзгарганда ЦТини ўша экинга мос ҳолда қайта ўрнатиш лозим.
АКИС УЗБЕКИСТАН