АГРАР СОҲА ИЛМ – ФАНИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Бугун 5-декабр санасида, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳимжон Абдураҳмонов вазирлик ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига ташриф буюрди.
Вазир иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб, унда Миллий марказ бошқаруви аппарати ходимлари, тизимдаги илмий тадқиқот институтлари раҳбарлари бевосита ва Қорқалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият кўрсатаётган агрохизматлар марказлари раҳбарлари онлайн иштирок этди.
Мажлисда Миллий марказ ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Бош директори, раҳбарининг тегишли масалалар бўйича ўринбосарлари ва маслаҳатчиси ҳам йиғилиш иштирокчиларига таништирилди.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Веб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе