Гурланнинг гигант қовоқлари

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Хоразм илмий тажриба стансиясида илмий изланишлар юқори самара бермоқда.
Хусусан, Италиядан келтирилган йирик мевали қовоқ навларини маҳаллий иқлимга мослаштириш ва унинг бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш ишлари амалга оширилмоқда. Агротехник талаблар асосида парваришланган ушбу қовоқларнинг вазни 50 килограммгача етган. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалида махсус лавҳа ҳам эфирга узатилди.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе