Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти “Донли экинлар селексияси” лабораторияси томонидан Ғузор тумани дала тажриба майдонларида кузги юмшоқ буғдой навлари устида изчил фенологик кузатувлар олиб борилмоқда.
2025- йил 26–29-ноябр кунлари экилган шўрга ва совуққа чидамли истиқболли навлар ҳозирда дала шароитида баҳоланиб, маҳаллий ҳамда хорижий синовдан ўтказилмоқда. Қувонарли жиҳати шундаки, жорий йилнинг 26-март санасида мамлакатимизда илк бор 4 та навда (маҳаллий ва хорижий) бошоқлаш фазаси бошланганлиги қайд этилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай эрта ривожланиш келгусида эртаки ҳосил олиш, сув танқислиги шароитида барқарор натижага эришиш ҳамда навларнинг иқлимга мослашувчанлигини аниқлашда муҳим кўрсаткич ҳисобланади.


