Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ҳалқаро_ҳамкорлик

ҳалқаро_ҳамкорлик
Аграр соҳани ривожлантиришда туркиялик олимлар билан ҳамкорлик Аввал хабар берганимиздек, Туркиянинг Адана вилоятида жойлашган “Ўртаер қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти” да Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтнинг бир гуруҳ ёш олимлари “Биотехнология” ва “Спеед бреединг” йўналишлари бўйича ўз малакаларини ошириб келган эди. Шунингдек, ташриф давомида ўзаро меморандум, ҳамкорлик шартномаси ва қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини синовларини ўтказиш бўйича келишувга эришилган. Айни кунларда ҳамкорлик меморандумни амалга ошириш, Туркиядан тажриба синов тариқасида олиб келинган турли экинлар уруғларини экилиши бўйича маслаҳатлашиш мақсадида Туркиянинг Адана вилоятида жойлашган “Ўртаер қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти” директори доктор Абдуллоҳ Чилл Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди. ⌛ Ташриф давомида доктор Абдуллоҳ Чилл институт фаолияти билан яқиндан танишди. Амалий ҳамкорлик доирасида институтининг марказий дала майдонида “Туркия давлатининг бошоқли, дуккакли, мойли, ем-хашак экинлари кўргазмали кўчатзори”ни ташкил этиш бўйича келишиб олинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.