Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ҳамкорлик

ҳамкорлик
Зиғир етиштиришда Беларус олимлари билан ҳамкорлик Беларус Республикаси Президенти А. Лукашенконинг яқиндагина Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик уфқларини янада кенгайтирди. Бу эса барча соҳаларда бўлгани каби аграр соҳа илм-фанини ҳам ҳамкорликда ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб берди. Эндиликда Беларус Республикаси Фанлар академияси қошидаги “Зиғир институти” билан Ўзбекистонда толали экинлар етиштириш бўйича ҳамкорлик қилинади. Айни мақсадда Толали экинлар (“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ) илмий-тадқиқот институти ва Беларус Республикасининг “Зиғир институти” давлат унитар корхонаси ўртасида илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. Толали экинлар (“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ) илмий-тадқиқот институти раҳбарияти шу кунларда Минск шаҳрида бўлиб ўтаётган “БЕЛАГРО-2024” кўргазмасида иштирок этмоқда. Шунингдек, “Зиғир институти” билан ҳамкорликда Ўзбекистонда экологик тоза зиғир ўсимлигини етиштириш ва уни қайта ишлашни ташкил қилиш ҳамда қишлоқ хўжалигида ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган дронларни ҳамкорлик асосида илмий муассаса устахонасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан қўшма илмий лойиҳани амалга оширишга келишилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.