Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ҳамкорлик

ҳамкорлик
Сабзавотчилик йўналишида ҳалқаро ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бормоқда Италиянинг Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва иқтисодиёти кенгаши (КРЕА) экспертлари ҳамда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган БМТ Тараққиёт дастури, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликдаги “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторининг “яшил иқтисодиёт”га инклюзив ўтишини қўллаб-қувватлаш ва иқлимга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновацион тизимини ривожлантириш” (ЭУ-АГРИН) лойиҳаси вакиллари Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар институтнинг илмий фаолияти, лабораторияларда амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар ҳамда лойиҳалар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, уларга ЭУ-АГРИН томонидан молиялаштирилаётган 2 та инновасион гуруҳ томонидан амалга оширилаётган тадқиқот натижалари бўйича маълумотлар берилди. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.