Ҳамкорлик

Илм-фанда халқаро ҳамкорлик
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Латвиянинг Булдури Коллежи раҳбари Рафаел Джоффе бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Миллий марказ бош директори, профессор Алишер Тўраев мамлакатимиз аграр соҳаси илм-фани, билим ва инновацияларни қишлоқ хўжалигига изчил татбиқ қилишдаги илғор тажрибалар хусусида меҳмонларга маълумот берди.
Ўз навбатида делегация аъзолари Латвияда аграр соҳа эришилаётган ютуқлар, асрлар давомида тўпланган бой тажриба ва бугунги инновациялар хусусида қизиқарли миаълумотлар билан ўртоқлашди.
Томонлар Латвия-Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожлантириш лойиҳаларини, жумладан, агрокимё, гидропоника, молекуляр биология ва биологик хилма-хилликни сақлайдиган замонавий боғдорчиликка бағишланган халқаро анжуманлар хусусида фикр алмашди.
Учрашув якунида аграр соҳа илм-фанини ривожлантиришда фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.