Халқаро ҳамкорлик

Қулупнай етиштиришда Жанубий Корея тажрибаси
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида кореялик ҳамкорлар иштирокида Корея тажрибаси асосида сифатли қулупнай етиштириш бўйича фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун ўқув семинари ўтказилди.
Ўқувлар Жанубий Корея Республикасининг "ДИКА" ташкилоти мутахассислари томонидан олиб борилди.
Семинар давомида Кореяда тўпланган бой тажриба ва сифатли кўчат етиштириш, парваришлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишнинг замонавий усуллари ҳақида иштирокчиларга маълумотлар тақдим қилинди.
Эслатиб ўтамиз, кореялик ҳамкорлар билан ўтказилаётган бу каби амалий ишлар давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 14 июлдаги “Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz