Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ҳамкорлик

Ҳамкорлик
Туркия анжирчилар уюшмаси (“Тарис”)га ташриф доирасида соҳани бошқаришининг илғор тажрибалари ўрганилди Туркияга хизмат сафаримиз давомида ушбу мамлакатда анжир етиштириш бўйича етакчи бўлган “Тарис” компанияси фаолияти билан яқиндан танишдик. Маълумот учун айтиш керакки, ушбу компанияга 1915 йилда асос солинган. Мақсад, ўша пайтда Эгей минтақасидаги озиқ-овқат бозорида юзага келган монополияга барҳам бериш эди. Кейинроқ компаний таркибида 1915- йил 21- августда “Кооператиф Айдıн İнкир Мüстаҳсиллери Аноним Şиркети” яъни Айдıн Анжир ишлаб чиқарувчилари кооператив аксиядорлик жамияти ташкил этилди. ⌛ Ташкилот ўтган давр мобайнида тез ривожланди ва анжир етиштирувчиларнинг маҳсулотлари энг муносиб ва адолатли тарзда баҳоланишини таъминлади. Биз ушбу компания раҳбарияти билан анжирзорлар ва қайта ишлаш корхоналари бўйлаб экскурсия қилдик. Адирлар ён бағрида ястаниб ётган анжирзорларнинг гўзал маназараси эҳтимол шоирларга илҳом бахш этар, аммо иқтисодчи одам ундан келадиган даромад ва экспортни чамалайди. Қайд этиш керакки, Туркия анжир экспортида дунёдаги 1- рақамли давлат ҳисобланади. Чунки жаҳон бозорида сотилаётган анжир ва ундан тайёрланган маҳсулотлар улушининг 60 фоизга яқини Туркия ҳиссасига тўғри келади. “Тарис” компаниясига тегишли анжир марказининг қайта ишлаш корхоналарида ҳам йилига 15000 тонна анжир қайта ишланади. Қуритилган анжир маҳсулотлари органик сертификатлар асосида Туркиянинг барча ҳудудлари ва дунёнинг кўплаб мамлакатларига сотилади. https://t.me/Sh_Otajonov_Milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.