Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ҳамкорлик

ҳамкорлик
Ўзбекистон делегацияси Хитойнинг Шинжон вилоятида ғўза етиштириш бўйича илғор тажрибани ўрганди Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ишчи гуруҳи Хитой Халқ Республикасининг Шинжон автоном ҳудудига хизмат сафарини амалга оширди. Ташриф “Хинжианг Меифенг Сеед Индустрй” уруғчилик компанияси ҳамда Шинжон Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси таклифига биноан ташкил этилди. Сафар давомида делегация “Хинжианг Меифенг Сеед Индустрй” компаниясининг замонавий уруғчилик йўналишидаги фаолияти билан яқиндан танишди. Жумладан, ғўзанинг шўрга, қурғоқчиликка, зараркунандалар ва касалликларга чидамли навлари, уларнинг хусусиятлари, агротехнологик ишлов жараёнлари бўйича тажриба алмашилди. Шинжон дала майдонларида қуйидаги илғор тажрибалар ўрганилди: Пахта ҳосилдорлигини 95–100 сентнер/га га етказиш учун 1 гектарга 230–250 минг туп кўчат қалинлигида, 76 см қўшқатор (66+10 см) схемада экиш; Фузариоз вилт, кўсак қурти, шира каби касаллик ва зараркунандаларга чидамли навлар билан ишлаш; Суғориш ва ўғитлашни плёнка остидаги томчилатиб суғориш тизими орқали амалга ошириш; Вегетация даврида камида 5 маротаба ўсишни тартибга солувчи моддалар ва биостимуляторлар билан ишлов бериш; Дронлар ёрдамида дефолиация, десикация ҳамда касаллик ва зараркунандаларга қарши ишловларни амалга ошириш; Пахтани теримга тайёрлашда дефолиантлар билан ишлов бериш. Ишчи гуруҳ аъзолари ушбу илғор технологиялар ғўза етиштиришда самарадорликни ошириш, сув ва ресурслардан тежамкор фойдаланиш, пахтачиликда юқори сифат ва ҳосилдорликка эришишга хизмат қилишини таъкидлади. Хизмат сафари якунида Ўзбекистон делегацияси ва Шинжон Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.