Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ҳамкорликда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди

Ҳамкорликда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари Хитой Халқ Республикасининг “Беидаҳуанг Кенфенг Сеед Ко. Лтд”, “Жиангсу Ёужиа Плант Протектион Ко., Лтд” ва “Баизҳоуҳонгтаимиане” инвестор компаниялари вакиллари билан учрашди. Унда республикамизда келгусида уруғчилик, ипакчилик ва пахтани қайта ишлаш ҳамда мева-сабзавотчилик соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Бинобарин, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида тизимдаги янгиликлар ва бу соҳада фаолият юритиш истагини билдираётган хорижий инвестор ва компанияларнинг икки томонлама манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларни амалиётга тататбиқтилиши учун яратилган имтиёз ва имкониятлар, бозор механизмига асосланган янги тизимлар билан ишлаш тартиби ҳақида айтиб ўтилди. Шунингдек, уруғчилик, ипакчилик ва пахтани қайта ишлаш ҳамда мева сабзавотчилик соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларининг истиқболли йўналишлари ҳақида маълумот беришди. Самимий руҳда ўтган учрашувда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш олдидан компания фаолияти билан яқиндан танишиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида вазирлик ишчи гуруҳи Хитойга хизмат сафарига таклиф этилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.