Ҳар бир томорқа – эътиборда: олимлар жойларда ўрганиш олиб бормоқда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Толали экинлар илмий-тадқиқот институти директори Қ. Жуманиязов бошчилигидаги олимлар гуруҳи Тошкент вилояти Бўка туманидаги томорқа хўжаликларида бўлиб, экинларнинг ҳолатини ўрганди.
Ўрганишлар давомида айрим томорқаларда зараркунандалар, сув таъминоти ва агротехник тадбирлар билан боғлиқ муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Хусусан, У. Хасанов хонадонининг 10 сотих томорқасидаги помидор экинларида зараркунандалар таъсири кузатилиб, ҳимоя воситаларидан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, Ф. Каримованинг 30 сотих ижарадаги ер майдонидаги помидор экинлари ҳам кўздан кечирилди.
Г. Мирғуломова хонадонида экинларга зарар етказаётган омиллар ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш чоралари белгиланди. Д. Маҳмадазимованинг 20 сотих томорқасидаги маккажўхори экинларида эса зараркунандаларга қарши “Энтовант Про” препаратини қўллаш ва суғориш ишларини жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Мазкур амалий ташрифлар томорқа хўжаликларига илмий кўмак кўрсатиш ва ҳосилдорликни оширишга хизмат қилмоқда.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм