Ҳар қарич ер ва натижа учун давлат олдида ҳисобдормиз

⌛ Бугун Миллий марказда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда раҳбар томонидан билдирилган ушбу фикр кўпчиликни сергак торттирган бўлса керак. Бу ҳақда сал кейинроқ тўхталамиз.
Одатда душанба куни деярли барча ташкилотларда иш режалаштиришдан бошланади. Йиғилишнинг аввалида ўтган ҳафта берилган топшириқларнинг ижроси таҳлил қилиниб, масъулияциз ходимларга нисбатан эътироз билдирилади. Огоҳлантиришлардан тўғри хулоса чиқармаган ходимларга нисбатан жиддийроқ чоралар ҳам кўрилади. Шу боис кўпчилик душанба кунини оғир кун, дея таърифлашса керак.
Шундан сўнг янги режалар баён қилиниб, топшириқлар берилади. Миллий марказнинг янги иш ҳафтаси ҳам ана шу таомилга асосан бошланди. Эътирофлиси, масъулиятли жамоа раҳбарнинг жиддий эътирозига учрамади. Аммо бугунги йиғилишда Миллий марказ раҳбари Ш. Отажонов томонидан тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари ва илмий-тажриба стансиялари раҳбарлари учун жиддий огоҳлантириш эълон қилинди.
‼– Ўлкамизда пишиқчилик мавсуми – ёз фасли бошланди. Тажриба далаларимизда ғалла ўримига киришилди. Бирин-кетин маҳсулотлар тайёр бўла бошлайди. Ёдингизда бўлсин, етиштирилган ҳар бир мисқол дон ва маҳсулот аниқ ҳисоб-китоб қилинади. Бугун тизим янги қон ва янгича руҳ билан ишлаяпти. Эскича қараш ва иш юритишдан воз кечинг. Чунки халқ ва давлат олдида ҳар қарич ер ва натижа учун ҳисобдормиз! – дея қатъий таъкидлади Миллий марказ раҳбари Ш. Отажонов.
Кун тартибидан ўрин олган яна бир масала – экспремент тариқасида ўтказилаётган “хонадонбай” илмий лойиҳаларнинг ҳолати таҳлил қилиниб, экспертизада ижобий хулоса олган 12 та лойиҳага маблағ йўналиштирилиши маълум қилинди.
Йиғилиш сўнггида Республика агрохизматлар марказининг вилоятлардаги марказларига тайинланган янги раҳбарлар жамоага таништирилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе