Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ҳашар

Ҳашар
Обод манзилларни ораста одамлар яратади Бугун юртимиз узра қуёш янада мўлроқ нур соча бошлади. Кечагина чекинишни истамаган қиш совуғида лаб ёролмай жунжикиб турган ўрик ғунчаси бугун қуёшнинг заррин нурлари тафтида лаб ёра бошлади. Одамларнинг кайфияти ҳам шунга яраша. Чунки остонада Наврўз олам эшик қоқмоқда. Миллий марказнинг аҳил жамоаси бугун ҳам эрта тонгдан баҳорий кайфият билан юртимиз бўйлаб 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида бошланган умумхалқ хайрия ҳашарини бугун ҳам давом эттирмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан икки кун Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг дала тажриба майдонлари ҳудудида ҳашарда иштирок этган ходимларимиз Миллий марказ ҳудудини обонлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазишга астойдил киришдилар. Миллий марказ Ахборот хизмати ҳашар жараёнларини ёритиб боради. Бизни ижтимоий тармоқладаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.