Ҳашар

Мамлакатимизда "Маҳалла обод — юрт обод" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бошланди
Ҳукуматнинг тегишли фармойиши билан жорий йилнинг 24-25 август кунлари мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги байрами арафасида юртимизда "Маҳалла обод — юрт обод" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган. Шу боис бугун эрта тонгдан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида юртдошларимиз ҳашар уюштириб, ўзлари яшаб турган ҳудуд, муассасалар, хиёбонларни ободонлаштириш ва саранжом-саришта қилишни бошлаб юбордилар.
Айни дақиқаларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар милилй маркази жамоаси ҳам умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқдалар. Марказ ҳудудидаги дов-дарахтлар буталиб, атроф-чет саришта қилинмоқда.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе