Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ҳаётини илмга бағишлаган инсон

Ҳаётини илмга бағишлаган инсон
Бугун — атоқли олим, пахтачилик илмининг етук намоёндаси, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Шодмон Намозовнинг таваллуд топган куни. У киши бутун умрини қишлоқ хўжалиги илм-фанига, хусусан, ғўза селексияси, уруғчилик ва агротехнология соҳаларига бағишлаб келмоқда. Илмий изланишлари, фаолияти ва раҳбарлик тажрибаси орқали юртимиз аграр соҳасининг ривожига салмоқли ҳисса қўшган олим сифатида эътироф этилади. Академик Шодмон Намозов раҳбарлигида илмни ривожлантириш, инновацияларни жорий этиш ва мутахассислар салоҳиятини ошириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар соҳада муҳим ўзгаришларга замин яратмоқда. Шу қутлуғ сана муносабати билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази жамоаси Устозга чуқур ҳурмат ва самимий тилакларини билдиради. Сизга мустаҳкам соғлик, тинч ва файзли умр, илмий изланишларингизда янада улкан муваффақиятлар тилаймиз! Туғилган кунингиз муборак бўлсин, қадрли Шодмон Эргашович! Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.