Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ҳеч ким ортда қолмаслиги керак”: аграр соҳада гендер тенглигини таъминлашда муҳим қадам

Ҳеч ким ортда қолмаслиги керак”: аграр соҳада гендер тенглигини таъминлашда муҳим қадам
Бугун БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида гендер тенглигини таъминлаш масалаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Унда таъкидланганидек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда “Ўзбекистонда қурғоқчиликка учраган экотизимлардаги ўрмонлар ва яйловларни барқарор бошқариш” ГКП/УЗБ/020/ГФФ лойиҳасини амалга оширмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида “Ҳеч ким ортда қолмаслиги керак” тамойили асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг аграр соҳани ривожлантиришда гендер ёндашувларини жорий этиш бўйича Стратегияси ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжат барча учун тенг имкониятларни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ресурсларини барқарор бошқариш ҳамда қарор қабул қилишда аёллар иштирокини оширишга қаратилган. Шуни айтиб ўтиш керакки, анжуманнинг иккинчи қисми тематик сессиялар кўринишида давом этди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Республика оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти каби гендер тенглигини таъминлашга алоқадор идора ва ташкилотлар вакилларидан иборат биринчи гуруҳ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2030-йилгача гендер тенгликни таъминлаш бўйича стратегияси лойиҳасини муҳокама қилишди. Унда мутахассислар Стратегия лойиҳаси етакчи миллий ва халқаро экспертлар, жумладан, ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси мутахассислари иштирокида тайёрланганини таъкидлаш билан бирга, уни муваффақиятли амалга ошириш учун ўз таклифларини ўртага ташлашди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари вакиллари ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг юртимиздаги ваколатхонаси мутахассисларидан иборат иккинчи гуруҳ яйловларда ерга эгалик қилувчиларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш (ВГГТ)нинг аҳамияти, шунингдек, нейтрал ер деградацияси (ЛДН) кўрсаткичлари ва уларнинг тупроқ эрозияси, шўрланиши ҳамда тупроқдаги органик углерод (СОК) каби омилларнинг таъсири муҳокама қилишди. Шунингдек, яйловлардан оқилона фойдаланиш, уларни мониторинг қилиш ва бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этишга қаратилган тадқиқотлар ҳамда Ўзбекистонда яйлов хўжалигини рақамлаштиришга бағишланган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.