Ҳеч қайси давлатда кузатилмаган мурожаат: Президентдан ёшларга катта ишонч

“Сўнгги қўнғироқ” байрами муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига йўллаган мурожаати нафақат самимий табрик, балки Янги Ўзбекистон ёшларига берилган улкан баҳо ва тарихий ишонч рамзи бўлди.
Эътиборлиси, жаҳон амалиётида давлат раҳбарининг мактаб битирувчиларига бундай кенг қамровли, батафсил ва илҳомлантирувчи мурожаат йўллаши деярли учрамайди. Бу – ёшларга муносабатда мутлақо янги ёндашув.
Давлатимиз раҳбари битирувчиларни “Учинчи Ренессанс бунёдкорлари” деб атади. Бу шунчаки баландпарвоз ибора эмас. Бу – мамлакат келажагини айнан билимли, ташаббускор ва ватанпарвар ёшлар билан боғлаётган давлат сиёсати ифодасидир.
Бугун ёшлар учун:
207 та олий таълим муассасаси,
стартаплар учун 100 миллион доллар,
ИТ ва сунъий интеллект соҳасида минглаб имкониятлар,
тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар тайёр.
Энг муҳими, бугун Янги Ўзбекистонда ёшларга “сен уддалай оласан” деган ишонч берилмоқда.
Маълумот учун: жорий йил биринчи марта 11 минг нафардан зиёд ўқувчи мактабни олтин ва кумуш медаллар билан тамомламоқда.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official