Ҳосилдан захирагача: аграр соҳадаги муҳим вазифалар муҳокама қилинди

Бугун қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигида вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Видео-конференс-алоқа шаклида ўтказилган йиғилишда пахта йиғим-теримига тайёргарлик ишларининг жорий ҳолати, озиқ-овқат баланси ва зарур захираларни яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, қишки мавсумга пухта тайёргарлик кўриш, чорва моллари учун етарли миқдорда озуқа захираларини ғамлаш, ғалла экиш ишларини ташкил этиш ҳамда ғалла экиладиган майдонларни Агроплатформада тўлиқ акс эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш давомида жорий йилнинг сентябр ва октябр ойларида ўтказилиши режалаштирилган йирик тадбирларга тайёргарлик ишларининг бориши ҳам кўриб чиқилди. Бу борада мутасадди раҳбарларга аниқ вазифалар ва тегишли топшириқлар берилди.
ℹБундан ташқари, Навоий вилоятида яйлов ерларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги соҳасига жалб этилаётган инвестициялар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.
Йиғилиш сўнгида Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасидан келиб тушган топшириқлар ижроси, шунингдек, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати таҳлил қилинди.
Муҳокама қилинган ҳар бир йўналиш бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш, белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм