Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ҳозир "тўқсонбости" эккан деҳқоннинг ҳамёни баҳорда пулга тўлади!

Ҳозир "тўқсонбости" эккан деҳқоннинг ҳамёни баҳорда пулга тўлади!
Бугун Навоий вилоятининг Кармана туманида тўқсонбости усулида сабзавот экинларини етиштириш бўйича семинар ташкил этилди. Семинарда Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Навоий илмий-тажриба стансияси ходимлари ҳам фаол иштирок этди. Тадбир давомида иштирокчиларга тўқсонбости усулида сабзавот етиштиришнинг замонавий агротехнологияси, экинларни жойлаштириш, экиш муддатлари, уруғлик меъёрлари, парваришлаш, озиқлантириш ҳамда ҳосилдорликни ошириш бўйича илмий-амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, семинар қатнашчиларига тўқсонбости усулида сабзавот етиштириш агротехнологиясига оид илмий-услубий қўлланма материаллар тарқатилди. Семинар якунида фермер хўжаликлари ва соҳа мутахассислари билан ўзаро фикр алмашилиб, тўқсонбости усулини ҳудудларда кенг жорий этиш бўйича зарур тавсиялар берилди. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.