Ҳудудларда дефоляция жараёнини тўғри ташкил этиш бўйича мутахассисларимиз деҳқон ва фермерларга маслаҳатлар бермоқда.

Дефоляцияинг асосий аҳамияти:
ҳосилни йиғим-теримга тайёрлайди;
пахтанинг сифати ва тозалигини оширади;
терим жараёнини тезлаштиради ва таннархни камайтиради;
ғўза барглари тўкилгач, касаллик ва зараркунандалар тарқалишининг олди олинади.
Муҳими, дефоляция ўз вақтида ва меъёрида бажарилиши керак.
Мутахассислар тавсияси:
⌛ дефоляция ҳосилнинг 65–70 фоизи пишган даврда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ;
⌛ об-ҳаво қуруқ ва илиқ бўлиши жараён самарадорлигини оширади;
⌛ дорилашни эрталаб ёки кечқурун, шамолсиз пайтда бажариш лозим;
⌛ препаратни меъёридан ортиқ ишлатиш ҳосил сифатига салбий таъсир қилиши мумкин.
WЕБ|| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе