Марказ
ҲУДУДЛАРДА СЕМИНАРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Шу кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли бошқармаси масъуллари ва илмий-тадқиқот институтлари олимларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар ҳудудларда бўлиб, бошоқли дон экинлари парвариши бўйича семинарлар ўтказмоқда.
Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги ғалла етиштирувчи кластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари учун бўлиб ўтган семинарда Миллий марказ бўлим бошлиғи Ўлмасбой Собитов "Ҳудудларда экилган кузги буғдой навларидан келиб чиқиб юқори ҳосил етиштиришда қўлланиладиган замонавий агротехник тадбирлар" мавзусида тақдимот қилди.
Шунингдек, Миллий марказ тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Ғуломжон Узоқов эса "Ғаллани макро ва микро элементлар билан бойитилган препаратлар ёрдамида суспензия усулида баргдан озиқлантиришнинг аҳамияти" мавзусида иштирокчиларга маълумотлар берди.
Семинарларда ғалла етиштирувчи кластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ғалла парвариши бўйича ўз билим ва кўникмаларини оширмоқдалар.