ҲУДУДЛАРДА СЕМИНАРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Шу кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли бошқармаси масъуллари ва илмий-тадқиқот институтлари олимларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар ҳудудларда бўлиб, бошоқли дон экинлари парвариши бўйича семинарлар ўтказмоқда.
Ишчи гуруҳ Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида Миллий марказ бўлим бошлиғи Ўлмасбой Собитов ўзининг "Ҳудудларда экилган кузги буғдой навларидан келиб чиқиб юқори ҳосил етиштиришда қўлланиладиган замонавий агротехник тадбирлар" мавзусида бевосита дала майдонида семинар ўтказди.
Шунингдек, Миллий марказ тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Ғуломжон Узоқов эса "Ғаллани макро ва микро элементлар билан бойитилган препаратлар ёрдамида суспензия усулида баргдан озиқлантиришнинг аҳамияти" мавзусида иштирокчиларга маълумотлар берди.
Семинарларда ғалла етиштирувчи кластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ғалла парвариши бўйича ўз билим ва кўникмаларини оширмоқдалар.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе