Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

ҲУДУДЛАРДА СЕМИНАРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

ҲУДУДЛАРДА СЕМИНАРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Шу кунларда  Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли бошқармаси масъуллари ва илмий-тадқиқот институтлари олимларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар ҳудудларда бўлиб, бошоқли дон экинлари парвариши бўйича семинарлар ўтказмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл тумани ғалла етиштирувчи кластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари учун Беруний туманида бўлиб ўтган семинарда Миллий марказ бўлим бошлиғи Ўлмасбой Собитов "Ҳудудларда экилган кузги буғдой навларидан келиб чиқиб юқори ҳосил етиштиришда қўлланиладиган замонавий агротехник тадбирлар" мавзусида тақдимот қилди.

Шунингдек, Миллий марказ тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Ғуломжон Узоқов эса "Ғаллани макро ва микро элементлар билан бойитилган препаратлар ёрдамида суспензия усулида баргдан озиқлантиришнинг аҳамияти" мавзусида иштирокчиларга  маълумотлар берди.

Семинарларда ғалла етиштирувчи кластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари  ғалла парвариши бўйича ўз билим ва кўникмаларини оширмоқдалар.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.