Ҳудудларда хорижий ғўза навларини экиш бўйича ўқув семинарлари бўлиб ўтмоқда

Бугун Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида вилоят Агрохизматлар маркази директори, Пахтачилик кенгаши ишчи гуруҳи раҳбари Равшанбек Қурбонов томонидан Хитойлик мутахассислар билан биргаликда туман ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида семинар ташкил қилинди.
Семинарда 2025-йилда хорижий пахта навлари, хусусан "Тиан Е Агро" Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг "Хин Лу Зао 78" навининг хусусиятлари, агротехник тадбирларни ўтказиш, экиш учун 76 см ва 76×10 см схемаларга техникаларни мослаш ва бошқа масалалар буйича тавсия ва кўрсатмалар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
Бу каби семинарлар Республикамизнинг барча ҳудудларида пахтачилик соҳасининг етакчи олимлари иштирокида бўлиб ўтмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе