Ҳудудларда

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази Бухоро вилоят агрохизматлар маркази мутахасислари Ўзбекистон қаҳрамони, Дон ва дуккакли экинлар илмий - тадқиқот институти Бухоро илмий тажриба стансияси директори, “Маданият Мухаммад Исмат”фермер хўжалиги раҳбари Аҳмедов Мухаммад Исматович билан учрашдилар. Учрашув давомида мутахасислар Аҳмедов Мухаммад томонидан яратилган чуқур юмшатгич мосламаси билан яқиндан танишдилар. Ушбу мосламаси гўза майдонларини 30 см чуқурликда ерни экишга таёрлаш вақтида ўғит берилиб, 8-10 култивация қилиш натижасида пахта ҳосили юқори бўлиши агротехник тадбирлар сони камайиб ишчи кучи ҳамда ёқилғи тежалади. Қурулма 40 гектар майдонда синалмоқда.