Ҳудудлардан_хабарлар

#Хоразм
Хонқа туманида 2023-йил ҳосили учун фермер хўжаликлари майдонларида уруғлик учун етиштирилаётган буғдойларни, ўсиб ривожланишини кузатиш ишлари олиб борилди.
Хонқа туманида Хоразм Агрохизматлар маркази ходимлари “Хонқа Элита уруғчилик хўжалиги" МЧЖ, “Отабек гарчак", “Рўзиев Акбар Али" “Азизбек Болтавой Бекзод “ Эгизакли Содилла Путти“, "Қутли жамол “, “Қўчқор Малика “, "Нураддин “ фермер хўжаликларида бўлиб, уруғлик учун етиштирилаётган буғдойларнинг ўсиб ривожланишини кузатиш ишлари олиб борилди, Фермер хўжаликларига буғдойни занг касаллигидан сақлаш ва профилактик кураш чораларини кўриш, биоситимуляторлар билан ишлов бериш, зараркунандаларга қарши биомахсулот қўйиш ва феромон тутқичлар жойлаштириш борасида илмий амалий тавсиялар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе