Ҳудудлардан_хабарлар

ҒАЛЛА ПАРВАРИШИДА ТЎҒРИ ЁНДАШУВ
Баҳор фаслнинг дастлабки ойи ғалла парваришида энг муҳим мавсум ҳисобланади.Бунда ўз вақтида ўтказиладиган агротехник тадбирлар ғалладан юқори ҳосил олиш ва улкан хирмон бунёд этишнинг гаровидир.
Шу боис, жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этиб борилмоқда.Ана шундай тадбирлардан бири Навоий вилоят агрохизматлар маркази ҳамкорлигида Кармана туманида ташкил этилди.
Фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган семенарда биринчи баҳорги озиқлантириш ишлари ўтказилган ғалла майдонларига ёққан ёмғир, ғалла ривожига жуда катта фойда берганлиги, бу эса, ўз навбатида, энг муҳим агротехник тадбирларидан бири бўлган ғаллани азотли минерал ўғитлар билан иккинчи баҳорги озиқлантириш ишларини қисқа муддатларда якунлаш чораларини кўриш кераклигини тақозо қилаётганлиги ҳақида сўз юритилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе