Ҳудудлардан_хабарлар

Наманган вилояти Агрохизматлар маркази мутахассислари Фарғона вилоятида семинар тренингда иштирок этди
Жаҳон банки вакиллари иштирокидаги семинар "Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида мева-сабзавот етиштирувчиларнинг иқлим ўзгаришига мослашувини ошириш" мавзусида бўлиб отди. Унда ресурстежамкор технологияларни амалиётга тадбиқ қилиш, томчилатиб суғориш технологияларини қўллаб юқори ҳосил етиштириш, аҳолини сифатли озиқ мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича тушунчалар берилди.
Семинар Фарғонада машҳур бўлган токзорларда давом этди. Унда ток ўсимлигининг зараркунандалари ва уларга қарши кураш чоралари, шакл бериш усуллари, эрта муддатларда ҳосилни етиштириш ва сақлаш усуллари, эртапишар, ўрта, кечпишар навлари ҳақида маълумотлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе