Ҳудудлардан_хабарлар

НАМАНГАНДА ЧИГИТ ЭКИШ БО'ЙИЧА СЕМИНАР БО'ЛИБ О'ТДИНаманган вилояти Агрохизматлар маркази мутахассислари 2023-йил пахта ҳосили учун чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича вилоят кўргазмали семинарида иштирок этишди.
Кўргазмали семинарда чигит экиш олдидан тупроққа ишлов бериш, 76 схемада эгат олиш, тупроқ-иқлим шароитига мос навларни танлаш, экиш олдидан биостимуляторлар билан ишлов бериш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш борасида тавсиялар берилди.
Агротехник тадбирларни амалга оширишда ўта масъулият билан илмий асосда ёндашиш мўл ва тола сифати юқори пахта ҳосили етиштиришга замин эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Агрохизматлар маркази мутахассислари чигит экишга ер тайёрлаш ва дала четларидан унумли фойдаланиш бўйича тавсия китобчалар тарқатишди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе