Ҳудудлардан_хабарлар

#Қашқадарё
Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида уруғлик дон етиштирилаётган ғалла майдонларида дала апробация кўригидан ўтказиш ўқув-амалий семинари ташкил этилди. Мазкур тадбирда Республикамизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган соҳа ходимлари иштирок этди. ЖДИТИ тажриба нав синаш агромайдонида етиштирилаётган бошоқли дон экинларининг навлари ҳақида ҳамда улардан юқори ҳосил олиш бўйича мутахассислардан керакли фойдали маълумотларга эга бўлишди.