Ҳудудлардан_хабарлар

#Фаргона
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази Бош директори Алишер Тўраев, Республика фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов ҳамда Фарғона вилоят Агрохизматлар маркази директори Насибжон Ўразматовлар Фарғона вилояти Қува туманидаги “Қува томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий” марказига ташриф буюрди.
Марказ қошида ташкил этилган ИН-ВИТРО лабораториясида мевали ва ток кўчатларини тайёрлаш жараёнлари билан танишиб, лаборатория илмий ходимларига илмий асосланган тавсиялар берди.