Ҳудудлардан_хабарлар

#Фаргона
Бугун Жаҳон банкининг “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида ЭУ АСК Факилитй билан ҳамкорликда халқаро ва маҳаллий экспертлардан иборат малакали мутахассислар Иван Ҳорват, Мурод Расулов, Славен Алжинович, Кҳандам Каршибоев ва Ҳабибуло Ҳамдамовлар иштирокида Фарғона вилоят Агрохизматлар маркази ходимлари, марказ қошидаги қишлоқ хўжалиги бўйича маслаҳатчи аграномлар, олий таълим муассасалари талабаларига 2022 йил 10-13 май кунлари Фарғона шаҳар Ёшлар Инновация маркази биносида ўтказилиши режалаштирилган амалий семинар тренинг ўз ишни бошлади.
Семинар тренингнинг асосий мақсади қишлоқ хўжалигидаги стандартлар ва илғор тажрибалар тўғрисида фойдали маълумотларни танлаш, лойиҳалаш, фермерларга етказиш ва тарқатиш бўйича маслаҳатчиларнинг билим ва салоҳиятини оширишдан иборат.
Агрохизматлар маркази маслаҳатчиларининг офисда ва жойларда маслаҳат фаолиятини ташкил этиш бўйича малакасини оширишдан иборат.