Ҳудудлардан_хабарлар

#Семинар
#Андижон
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти Андижон илмий тажриба стансиясида “Четдан интродуксия қилинган, маҳалий шароитда яратилган истиқболли навларнинг интенсив уруғчилик тизими” бўйича кўргазмали дала семинари бўлиб ўтди.
⌛Тадбирда вилоятда ғалла уруғчилигига ихтисослашган кластер ва деҳқон хўжалиги агрономлари иштирок этди. Иштирокчиларига мамлакатимизга четдан интродуксия орқали кириб келган ва маҳалий шароитда яратилган истиқболли бошоқли экин навларининг интенсив типдаги уруғчилик тизимини етиштириш бўйича маълумотлар берилди.
Шунингдек илмий тажриба стансиясида етиштириб келинаётган дон-дуккакли, мева ва сабзавот экинлари бўйича ҳам олиб борилаётган тадқиқотлар йиғилганларга таништирилди. Уларининг тупроқ иқлим шароитларига мослашувчанлиги, ҳосилдорлиги ва сифати ҳақида олимлар қатнашчиларга таништириб ўтди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе