Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ҳудудлардан_хабарлар

Ҳудудлардан_хабарлар
ИЛМ ФАННИ ОММАЛАШТИРИШ БУГУНГИ КУННИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАСИ Фарғона вилоятида қиш мавсумида иссиқхоналардаги лимон кўчатларини касаллик ва зараркунандалардан сақлаш, совуқдан олиб чиқиш бўйича долзарб тавсияларни Фарғона вилояти Агрохизматлар маркази ходимлари томонидан хонадонбай усулда етказиш ҳамда илм фанни оммалаштиришга эътибор қаратилмоқда. Жумладан: Фарғона тумани Новкент маҳалласида лимонсиз хонадонни топиш қийин, ҳозирги кунда 130 дан ортиқ хонадон лимончилик билан шуғулланиб келмоқда. Иссиқхоналарда парваришланаётган лимон кўчатларида фитофтороз, антракноз, иссиқхона яшил ширасига қарши курашнинг илмий асосланган тавсияларини ишлаб чиқилиб хонадон эгаларига етказилди. Лимон етиштиришда иссиқхоналарда иссиқликни сақлашда кигиздан фойдаланиш ҳам кам харажат, юқори даромад манбаси эканлиги ҳақида тавсиялар берилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.