Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ҳурматли аграр соҳа олимлари, мутахассислар, фермер ва деҳқонлар!

Ҳурматли аграр соҳа олимлари, мутахассислар, фермер ва деҳқонлар!
Сизларни муборак Қурбон ҳайити айёми билан самимий муборакбод этаман. Бу улуғ байрам юртимизга меҳр-оқибат, саховат, бирдамлик ва эзгулик руҳини олиб киради. Айниқса, ер билан тиллашиб, халқ ризқи йўлида меҳнат қилаётган сиз каби фидойи инсонларнинг заҳмати ҳар қандай эътирофга муносиб. Бугун мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида илм-фан, инновация ва замонавий ёндашувлар тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу йўлда олимларимиз, тадқиқотчиларимиз, агроном ва мутахассисларимиз, фермер ва томорқачиларимизнинг ҳамжиҳатлиги энг катта кучдир. Сизларнинг меҳнатингиз билан дастурхонларимиз тўкин, қишлоқларимиз обод, юртимиз тараққий этмоқда. Қурбон ҳайити муносабати билан ҳар бир хонадонга тинчлик-хотиржамлик, барака ва файз тилайман. Илмий изланишларингиз, меҳнатингиз ва эзгу ишларингизда улкан муваффақиятлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин. Юртимиз осмони мусаффо, халқимиз дастурхони тўкин бўлсин! Қурбон ҳайити муборак бўлсин! Ҳурмат билан, Шодмон Намозов Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.