Ҳурматли илмий муассасалар ва тадбиркорлик субектлари диққатига!

Сизда илмий асосланган агротехнологиялар асосида етиштирилган юқори сифатли картошка туганакларини сотиш имконияти мавжуд!
Айни пайтда 4 миллион дона сараланган картошка мини туганакларини сотиб олиш бўйича тендер савдолари якунланиш арафасида.
Мазкур мини туганаклар оддий маҳсулот эмас — бу илмий ёндашув ва замонавий технологиялар натижасида етиштирилган, юқори ҳосилдорликка эга уруғлик материалдир. Булар деҳқонларга нафақат экиш учун, балки келгусида бозорбоп, сифатли ва харидоргир маҳсулот етиштириш имконини беради.
⏱Вақтни қўлдан бой берманг!
Тендер савдолари жорий ойнинг 16-санасига қадар давом этади.
Ҳар бир имкониятни ғанимат билиб, бугуноқ тендерда иштирок этинг ва илмий ёндашув меваси бўлган картошка туганакларини ҳар бир донасини 0,15 доллардан сотинг!
Унутманг, бугунги тўғри танлов — эртанги мўл ҳосил кафолати!
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволани босинг.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм