Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Иброҳим Абдураҳмонов номзоди қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқулланди

Иброҳим Абдураҳмонов номзоди қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқулланди
Бугун, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Иброҳим Абдураҳмонов номзодини кўриб чиқилди. Йиғилишда Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар бўйича ўз Ҳаракатлар дастури ҳақида ахборот берди. Депутатлар И. Абдураҳмонов номзодини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқулладилар. Иброҳим Абдураҳмонов 1975-йилда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. 1992-1997-йилларда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)да таҳсил олган. 2001-йил АҚШдаги Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тамомлаган. Ўз меҳнат фаолиятини 1997-йил Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида бошлаган, 2002-2012-йилларда Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти илмий ходими, катта илмий ходими, лойиҳа раҳбари, Геном технологиялар маркази лабораторияси лойиҳа раҳбари, 2012–2017-йилларда Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази директори, 2017-йилда Фанлар академияси Кимё-биология фанлар йўналиши бўйича вице-президент в.б сифатида фаолият юритган. 2017-йил ноябрида янги ташкил этилган Инновацион ривожланиш вазири, 2022-йил 30-декабридан Иброҳим Абдураҳмонов тайинловдан олдин Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида фаолият олиб борган. WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.