Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ИИИ Миллий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотлари форуми

ИИИ Миллий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотлари форуми
Бу йилги форум "Барқарор ривожланиш учун кўп йиллик ва кўп тармоқли тадқиқотларни ривожлантириш" мавзусига бағишланди. Тадбирни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов очиб берди. "Глобал иқлим ўзгариши даврида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш фақат илм-фан ютуқлари билан амалга ошириш мумкинлигини бугун фермер деҳқонларимиз яхши англаб етди. Демак, озиқ-овқат хавфсизлиги олимларнинг ҳозирги тадқиқотларига боғлиқ. Биласизлар, тадқиқотлар узоқ муддат давом этади. Масалан янги ғалла навини ишлаб чиқаришга жорий этгунимизгача 12-15 йил вақт кетади. Ҳозир Спеед бреедингни қўллаш орқали эса, 5-6 йилга қисқартиришга эришяпмиз. Бу борада халқаро ташкилотларнинг илм-фан ва инновацияларга кўмакларини алоҳида эътироф этамиз. Лабораторияларимиз модернизацияси, замонавий техника ва технологияларни жорий этишда грантлар ажратиши ва қўшма лойиҳаларни амалга оширилаётгани янги босқичда ишлашимизга замин бўлмоқда. Биз бу йилдан пахтачилик ва ғаллачиликда эпигенетик тадқиқотлар механизмига ўтдик. Бизни бу тажрибамизда уруғни бир йил тиндириб экиш орқали ҳосилдорликни 10-15%га оширишга эришишимиз мумкин"-деди Шуҳрат Отажонов. Ушбу форум 19-20 феврал кунлари пойтахтимиздаги Wйндҳам меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Тадбир "Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва соҳа билимларини ошириш (АСК) дастури, БМТнинг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ташкилоти ва Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ИСКАД) томонидан ташкил этилди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи етакчи олимлар ва ёш тадқиқотчилар иштирок этмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.