Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик” йўналиши бўйича навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди.
Мазкур дарс “Ўзбекистонда интенсив мевачилик ва узумчиликнинг долзарб муаммолари ва замонавий ютуқлари” модулига бағишланди. Курс тингловчилари Мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув марказининг марказий иссиқхонасида амалий кўникмаларни мустаҳкамлашди.
Тингловчилар замонавий усуллар асосида амалий билим ва тажрибаларини янада чуқурлаштириш имкониятига эга бўлишди.
Бундай амалий дарслар соҳага инновацион ёндашувларни татбиқ этиш, малака ошириш ҳамда халқаро тажрибани ўрганиш ва татбиқ қилишда муҳим ўрин тутмоқда.


