Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

ИЛК МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

ИЛК МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

Хабарингиз бор Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.12.2024 йилдаги ПҚ-420-сон қарорига биноан "Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти" ташкил этилди.

Айни вақтда институтда дастлабки малака ошириш курси старт олди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари 288 академик соатни ўз ичига олган малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсини ўқишмоқда. Тингловчиларнинг жами 46 нафар бўлиб, уларга агрономия ва агромуҳандислик йўналишида юртимизнинг нуфузли олимлари томонида замонавий методикаларда таълим берилмоқда.

Тингловчилар билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Илм-фан, инновациялар ва таълимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Тўхтамурод Атакулов ва Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти директори Баҳодир Эшчанов учрашиб, малака ошириш курсининг аҳамияти ва имтиёзлари билан яқиндан таништирдилар.

Маълумот учун: Курс тугатганлик бўйича тингловчиларга давлат рўйхатида турадиган ва 3 йил муддатга амал қиладиган махсус сертификат берилади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.