Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Илм, амалиёт ва ҳосилдорлик сари янги қадам

Илм, амалиёт ва ҳосилдорлик сари янги қадам

Қишлоқ хўжалигида кадрлар салоҳиятини юксалтириш ва тармоқ бошқарувини замонавий агротехнологиялар асосида ташкил этиш мақсадида ташкил этилган малака ошириш курсларининг навбатдаги — 5-гуруҳи учун ўқув жараёнлари бошланди.

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан ташкил этилган бугунги ўқув машғулотлари “Асосий экинлар деҳқончилиги ва агротехнологияларни ривожлантириш” мавзусида олиб борилди.

Дастур доирасида замонавий агротехнологиялар: Асосий экинлар (ғалла, пахта, мойли ва дуккакли экинлар) етиштиришнинг инновацион усуллари, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ўғитлаш тизимини илмий асосда ташкил этиш, сувни тежовчи технологияларни экинлар парваришида қўллаш, экинларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг замонавий усуллари ҳақидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Ўқув дастури давомида вазирлик мутахассислари ва соҳа олимлари иштирокида очиқ мулоқотлар, семинар-тренинглар ҳамда дала шароитида амалий машғулотлар ташкил этилиши режа қилинган. Бу эса тингловчиларга соҳадаги муаммоларга илмий-амалий ечимлар топиш имконини беради.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.