Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илм-фан, маърифат ва юксак тафаккур — жамият тараққиётининг муҳим омилидир

Илм-фан, маърифат ва юксак тафаккур — жамият тараққиётининг муҳим омилидир
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида ходимларнинг маънавий-маърифий билимини оширишга қаратилган навбатдаги "Маърифат соати" доирасида таниқли жамоат арбоби, сенатор ва сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг "Миллат шавкати" китоби тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон агросаноат мажмуаси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Зафар Кулматов томонидан мазкур асарнинг мазмун-моҳиятига бағишланган тақдимот намойиш этилди. Тақдимот давомида китобда ёритилган Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, халқ билан мулоқот, инсон қадри ва фаровонлигини таъминлаш, миллий ўзлик ҳамда тарихий хотирани тиклаш, шунингдек, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи билан боғлиқ масалалар ҳақида фикр юритилди. Хусусан, "Бунёдкорликдан тафаккур ўзгариши сари", "Мен умримни шу халққа тикканман!", "Уйғонаётган арслон", "Янги Ўзбекистон ва касаба уюшмалари: сўз ва амал уйғунлиги", "Кутиб ол, дунё", "Жимлик чимтини ёриб чиққан нур", "Тарих синовларидан ўтган ҳақиқат", "Аламим бор" каби мақолалар мазмуни юзасидан муаллиф қарашлари ва тақдимот муаллифининг хулосалари иштирокчиларга етказилди. Шунингдек, мамлакат тараққиётида бунёдкорлик, илм-фан ва таълим, инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя, миллий қадриятлар ҳамда тарихий меросни асраб-авайлаш каби устувор йўналишларнинг ўзаро боғлиқлигига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир якунида "Миллат шавкати" асари орқали Ватанга садоқат, халқ манфаатларига хизмат қилиш, масъулият ва фидойилик каби юксак қадриятларни янада чуқурроқ англаш муҳим экани таъкидланди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.