Тошкент вилояти Бўка туманида ғалладан 100 сентнер ҳосил олиш бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди. Тадбирда тумандаги мутахассис ва агрономлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти олимлари иштирок этди.
Семинар давомида Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти олимлари маърузалари билан қатнашиб, ўз илмий-амалий тажрибаси ва билимлари билан ўртоқлашди.
Муҳокамаларда юқори ҳосилдорликка эришишнинг асосий йўналишлари агротехник тадбирларни босқичма-босқич режалаштириш,
нав танлови ва агроиқлим шароитига мослаштириш, ўғитлаш, суғориш ва парвариш жараёнларида самарадор ёндашувлар, касаллик ва зараркунандаларга қарши интеграциялашган ҳимоя тамойиллари ҳақида илмий асосланган маълумотлар тақдим этилди.
Ушбу семинар илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаб, фермер ва агрономларнинг амалий кўникмаларини кучайтиришга хизмат қилади.


