Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Илм ва амалиёт уйғунлиги

Илм ва амалиёт уйғунлиги

Миллий марказ тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ўртасидаги ҳамкорлик изчил давом этмоқда. Таълим ва фан уйғунлашган мазкур ҳамкорлик талабалар учун назарий билимларни амалиётда мустаҳкамлаш имконини яратмоқда.

Шу муносабат билан “Қишлоқ хўжалиги экинлари селексияси ва уруғчилиги” таълим йўналишининг тўртинчи босқич талабалари Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг дала тадқиқот майдонларида амалий машғулотларда иштирок этишди.

Улар машғулот давомида “Дуккакли экинлар селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехникаси” лабораториясида олиб борилаётган тадқиқот ишлари, шунингдек, турли нав ва тизмаларни ўрганиш жараёнлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Лаборатория мудири Зафаржон Якубов талабаларга ўсимликларнинг ҳозирги ҳолати, тажриба қўйиш усуллари, фенологик кузатувларни амалга ошириш тартиби ҳамда соҳага оид долзарб мавзулар бўйича атрофлича маълумот берди.

Бундай амалий машғулотлар талабаларнинг назарий билимларини чуқурлаштириш, соҳавий кўникма ва тажрибасини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.